Чемпионнинг бозори қайнаяпти
Италиянинг Европа чемпионатида ғолиб чиқишига муносиб ҳисса қўшган Николо Барелланинг бозори қайнай бошлади.
24 ёшли ярим ҳимоячига “Реал”, “Атлетико”, “Бавария” ва “Арсенал” даъвогарлик қилаётган эди. Улар қаторига “Ливерпуль” ҳам қўшилди.
Юрган Клопп италиялик футболчи жамоа ўйинини кучайтиришига ишонган ҳолда клуб хўжайинларидан “Интер”га расмий таклиф юборишни сўрамоқда. Инглизлар Барелла учун 70 миллион евро беришга тайёр.
Шунга қарамай, “Интер” хўжайинлари жамоани Италия чемпиони қилишда катта хизмат кўрсатган футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.
Фикрлар