Ченду-2021: Таэквондо WТ ва ушу дастурларида учта медал
Хитой мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг яна бир куни ортда қолди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Таэквондо WТ баҳсларида икки карра жаҳон чемпионати совриндори Феруза Содиқова кумуш медални қўлга киритди. Содиқова -62 кг вазн финалида таиландлик рақибасига имкониятни бой берди. Шунингдек, мусобақада ярим финалга етиб борган Нажмиддин Қосимҳожиев (-74 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Қолаверса, ушунинг жанговар йўналишида -80 кг вазн тоифасида ярим финал босқичига қадар етиб келган Азизбек Исроилов ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ҳозиргача жамғарган медаллари 7 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Манба: МОҚ
Фикрлар