Черан собиқ жамоасига гол урган ўйинда "Пахтакор" Суперкубокни қўлга киритди (видео)

Хабарингиз бор, бугун Самарқанд шаҳрида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди.

Ёмғир остида кечган беллашув 1:0 ҳисобида “шерлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голни 50-дақиқада Драган Черан киритди. Шу тариқа “Пахтакор” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!