Чераннинг хет-триги "Пахтакор"га "Қизилқум" устидан муҳим ғалабани келтирди (видео)
Суперлиганинг 22-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди.
Пойтахтимиздаги “Пахтакор” марказий стадионида кечган баҳс голларга бой бўлди. 6 та гол урилган ўйинда 4:2 ҳисобида “шерлар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Пахтакор”га ғалаба келтирган голларга Салим Мустафоев (3' автогол) ва Драган Черан (38', 61', 66') муаллифлик қилди. “Қизилқум” сафида эса Элгужа Григалашвили (13') ва Эркин Бойдуллаев (45+1') рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар