Чичарито МЛСнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади

"Севилья" клуби ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) МЛСда энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган  хабарга кўра "Лос-Анжелес Гэлакси" мексикалик футболчига йилига 6,5 миллион евро маош тўлайди. АҚШ клуби Чичаритонинг трансферини янги ҳафтада эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Чичарито жорий мавсум “Севилья” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!