Чичарито:
Ads

Ёзги трансферлар даврида Леверкузеннинг “Байер” клубидан “Вест Хэм”га кўчиб ўтган ҳужумчи Хавьер Эрнандес АПЛнинг биринчи турида ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Манчестер Юнайтед”га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Билмадим, агар МЮ дарвозасини ишғол этсам буни нишонлайманми ёки йўқ, бу ҳақда ўйлаб кўрмадим. Бу менинг собиқ жамоам, собиқ мухлислар, собиқ стадион...аммо мен биринчи навбатда “Вест Хэм”ни ўйлашим керак.

Голни нишонлаш ҳақида ўйламаяпман. Шунчаки майдонга чиқиб, жамоа олдига қўйилган ижобий натижани қайд этишга ёрдам беришни истайман. Менинг премьер-лигага қайтишим “Олд Траффорд”да содир бўлишидан жудаям хурсандман.

Мен “болғачиман” ва “Манчестер Юнайтед”дагидан кўра “Вест Хэм” учун янада яхшироқ ўйнашни истайман”, - дейди мексикалик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг дастлабки туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Вест Хэм” клублари ўртасидаги баҳс 13 август куни Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.