Чили Россия билан яна бир ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Чили терма жамоаси ўз уйида Россияга қарши жавоб ўртоқлик ўйинини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

"Биз Россияни Чилида қабул қилишдан жуда хурсанд бўлардик", - деди Чили вакиллари "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюда. Россия ва Чили ўртасидаги ўртоқлик ўйини 15 ноябр, шанба куни Сочидаги "Фишт" стадионида бўлиб ўтди. Валерий Карпин шогирдлари ўз уйида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил феврал ойидан бери ФИФА ва УЕФАнинг қўшма қарори билан халқаро мусобақалардан четлатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!