Чилидаги барча футбол мусобақалари номаълум муддатга қадар тўхтатилди

Чили футбол федерацияси мамлакатдаги барча футбол учрашувларини тўхтатди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра ушбу қарор Чилидаги оммавий тартибсизликлар сабаб қабул қилинган. Ҳозирда мамлакатда метро нархларининг оширилганига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Улар давлат ва тижорат биноларига ўт қўйишмоқда. Яқин 2 ҳафта ичида ушбу тартибсизликларда 20 нафар инсон ҳалок бўлди.

Гап шундаки халқ Чили президентининг истеъфосини талаб қилмоқда.

Ҳозирча Чилида футбол мусобақалари қачондан давом эттирилиши маълум эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!