Чилилик ҳакам Мессининг футболкасини олиш учун унга карточка кўрсатмаганини айтиб берди
Чилилик собиқ ҳакам Карлос Чандия 2007 йилда ёш, аммо аллақачон ажойиб ўйинлари билан танила бошлаган Лионель Месси иштирокидаги ўйинни бошқариш имкониятига эга бўлганини эслади.
Бу 2007 йилги Америка кубоги пайтида эди. Турнирнинг ярим финалида Мексика терма жамоасига қарши кечган баҳсда аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса-да, эпизодларнинг бирида ҳакамнинг қўли билан тўпни ушлаб олган Лионель Мессининг ушбу ҳаракатига кўз юмди ва унга сариқ карточка кўрсатмади. Чунки ушбу карточка Лионелнинг бразилияликларга қарши финалда ўйнашига тўсқинлик қилиши мумкин эди. Бунинг учун миннатдорчилик билдирган Лионель ўйиндан кейин ҳакамга футболкасини совға қилди.
“Менга қара йигитча, сен сариқ карточка учун ўйнадинг, лекин мен сени кечираман. Сен буни футболканг билан тўлашин керак бўлади. У менга футболкани тўғридан-тўғри майдонда бермоқчи эди. Лекин мен унга "бу ерда эмас, одам кўп", дедим, - деди Чандиа Caracol Radio га берган интервьюсида.
Фикрлар