Чимаев: "Мен исталган рақиб билан жанг қиламан, бироқ..."

  • 14 Feb 11:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этаётган UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев (13-0) 13 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган промоушеннинг юбилей турнирида жанг қилмаслигини яна бир бор тасдиқлади.

Tecno

Шу билан бирга, чечен промоушеннинг Саудия Арабистонида 23 июнь куни бўлиб ўтадиган турнирида иштирок этишни хоҳлашини айтди.

Мен исталган рақиб билан жанг қиламан. Бу хоҳ Леон Эдвардс, хоҳ Дрикус Дю Плесси, хоҳ бошқаси бўлсин. Лекин Рамазонда эмас. "UFC 300" эса Рамазон вақтига тўғри келмоқда. Балки Саудия Арабистонидаги турнирда иштирок этарман”, – деди Чимаев ММА Uncensored нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Чимаев сўнги жангида Камару Усманни мағлуб этганди. 

Comments

You must be logged in to commet!