"Чиқмаган жондан умид": Бэйл яна бир бор уриниб кўрмоқчи

"Тоттенхэм" сафида ижарада ҳаракат қилаётган "Реал" футболчиси Гарет Бэйл кейинги мавсумда "Қироллик клуби"да унга имкон берилишига ишонмоқда. Бу ҳақда "AS" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Бэйл 2020/21 мавсум сўнггида мадридликлар ихтиёрига қайтади. Уэлслик вингер янги жамоа изламоқчи эмас ва "Реал"да қолиб, асосий таркиб учун курашмоқчи.

Жорий мавсум Гарет "шпор" сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!