Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Бугун Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионати старт олди. Катталар ўртасида ташкил қилинган мазкур мусобақада 300дан ортиқ полвонлар ўз маҳоратини намойиш этади.

Анъанага мувофиқ, бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Шунингдек, маросимда 8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланишди.

Мазкур Ўзбекистон чемпионати 2 апрель кунига қадар давом этади. Унда мухлислар Рустам Жангабоев, Достон Ёқубов, Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Кумушхон Файзуллаева каби кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорларининг чиқишларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!