Чирчиқда оммавий бадантарбия машқлари ўтказилди

Хабарингиз бор, 18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу кун муносабати билан бугун 15 ноябрда Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ташкил этилди.

Хусусан, Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар" маданият саройи олдидаги очиқ майдонда ҳам вилоят Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлимининг ёшлар етакчилари, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Чирчиқ спорт мактаби спортчилари, тренерлар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Мақсад-жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!