ЧЛ. Бугун чорак финал жуфтликлари аниқ бўлади

  • 17 Mar 07:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун соат 16:00да Чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари учун қаръа ташланади. "Манчестер Сити", "Челси", "Реал" Мадрид, "Интер", "Милан", "Наполи", "Бавария" ва "Бенфика" жамоалари 1/4 босқичига йўл олган.

Tecno

Ҳозирча "Бавария"ни ҳеч ким мағлуб қила олмаяпти. Немисларга фақтгина "Виктория Плезен" гол уришга муваффақ бўлди. "Реал" 8 та ўйинда 6 марта ғалаба қозонди, 1та дуранг ва 1 марта имкониятни бой бериб қўйган. Бундан ташқари, "Манчестер Сити" ҳам ажойиб статистикага эга. "Шаҳарликлар" ни ҳам ҳеч қайси жамоа мағлубиятга учрата олмади. Энг кўп гол урган клуб эса "Наполи" бўлиб турибди. Неаполликлар рақиб дарвозасига 22 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Маълумот учун, бу босқичда бир давлатдан бўлган жамоалар рақиб бўлиши ёки олдин тўқнаш келган клубга қарши ўйнаши мумкин. Ушбу қуръадан кейин ярим финал жуфтликлари ҳам аён бўлади.  

Чорак финал баҳслари 11 ва 12 апрель куни бошланади. Жавоб ўйинлари эса 18 ва 19 апрелда бўлиб ўтади.  

Comments

You must be logged in to commet!