ЧЛ ўйинига борган мухлис коронавирус юқтириб олди

Миланга ташриф буюрганидан кейин, "Валенсия" мухлисига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган.

44 ёшли футбол мухлиси Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Аталанта" (1:4) га қарши учрашувни кўриш учун Италияга жўнаб кетган. Дастлабки текширувдан сўнг, у касалликни юқтирган деб топилди, Мадридда яна бир текширув бўлади.

Маълумот учун, Италия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаб турипти. 453 киши касал бўлиб, 12 киши вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!