Чортоқда ҳам хотира турнири ўтказилди

  • 6 май, 2019, 21:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 1-4-май кунлари Наманган вилояти Чортоқ тумани Болалар-ўсмирлар футбол мактабида 2007/08 йилларда туғилган болалар ўртасида Чортоқ футболида ўз ўрнига эга бўлган Абдулло Жўрабоев ва Тохир Мадрахимовлар хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди.

Tecno

Мазкур турнирда жами 13 та жамоа иштирок этди. Қизиқарли ва муросасих руҳда ўтказилган учрашувлар якунларига кўра "Савай" (Андижон), "Чувама-сити" (Андижон), "Чинобод" (Андижон), "Пахтакор-79" (Уйчи), Наманган Болалар-ўсмирлар футбол академияси ва мезбон "Истиқлол" (Чортоқ) жамоалари турнир совриндорлари қаторидан жой олди.

"Истиқлол" жамоаси аъзоси Мухаммадали Алишеров турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ушбу турнирни ташкил қилишда Зафар Мусабоев (мархум устоз Абдулло Жўрабоевнинг шогирди), Соҳиб Мадраҳимов (Тоҳир Мадраҳимовнинг укаси) хамда Чортоқ туман БЎСМ футбол мураббийлари Мухаммадбобур Хамидов ва Отабек Валихановлар ўз хиссаларини қўшишди.

Азизбек Абдуғаниев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!