Чортоқда Ўзбекистоннинг энг кучли муайтайчилари жанг қилади
3 декабрь куни Наманган вилояти, Чортоқ туманида профессионал муайтай кечаси ташкил этилади. Яъни, Чортоқ тумани прокурори кубоги, халқаро турнири бўлиб ўтади.
Мазкур жанг кечаси ToniPro промоушенининг илк жанг кечаларидан бири саналади. Ушбу промоушенининг раҳбари Қобилбек Тўлабоевнинг таъкидлашича турнирда юртимизнинг энг кўзга кўринган муайтай усталари Мавлонбек Қаҳҳоров, Наимжон Тўҳтабоевлар жанг қилади. Уларга рақиб сифатида Эрон ва туркиялик спортчилар танланган.
Тез орада тўлиқ жуфтликларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар