Чуамени "Реал" мухлислари ва мураббийлар штабидан узр сўради

Орельен Чуамени "Реал" Испания кубогида иштирок этаётган пайтда МБА ўйинига ташриф буюрди. 

7 январдан буён мушак жароҳати туфайли майдонга туша олмаётган ярим ҳимоячи Миллий Баскетбол ассоциацияси доирасидаги "Детройт" ҳамда "Чикаго" ўртасидаги ўйинни (108:126) томоша қилган. Ушбу баҳс футбол бўйича Испания Кубоги доирасидаги "Вильярреал" - "Реал" тўқнашуви билан параллел бўлиб ўтди. 

Ўйиндан сўнг Чуамени ўз твиттер саҳифасида мухлислар ва жамоадан узр сўради. 

"Клуб, мураббийлар штаби ва мухлислардан қийин учрашув пайтида ушбу тадбирда иштирок этганим учун узр сўрайман. 

Мен учрашувда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатдим, лекин барибир нотўғри иш қилдим. Жуда афсусдаман", - деди Чуамени. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!