Чуаменининг оёғини Гави синдирдими? Футболчининг ўзи жавоб берди
Орельен Чуамени жароҳатида Гави айбдор эмаслигини айтди.
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси "Барселона" билан ўйиндан сўнг (2:1) оёғининг синиши ташхиси қўйилганди. Франциялик футболчи икки ойни ўтказиб юборади.
"DAZN ESPANA" твиттерда иккинчи бўлимнинг бир эпизодида содир бўлган воқеани ёзди. Унда Орельен "Барса" ярим ҳимоячиси Гави билан тўқнашди. Ушбу эпизодда Чуамени зарар кўргани даъво қилинган.
“Бу Гавининг айби эмас. Биринчи бўлим охирида жароҳат олдим", - дея жавоб қайтарди "Реал" футболчиси.
Фикрлар