Coca-Cola Суперлига. 3-турнинг 3 та ўйинида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда

18 март, пайшанба куни Суперлиганинг 3-тур баҳслари старт олади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Жумладан, Coca-Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган 3 та баҳсда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, “Турон” – “Локомотив”, “Навбаҳор” – “Насаф” ва “Бунёдкор” – “Андижон” ўйинларида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!