Coca Cola Суперлига. 7-тур учрашувлари бошланиш вақтлари эълон қилинди
ПФЛ Coca Cola Суперлига 7-тур учрашувлари бошланиш вақтларини эълон қилди. Аввалроқ, “Андижон” – “Бунёдкор” учрашуви жойи ўзгаргани ва учрашув Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Боиси, жамоаларнинг иккинчи давра баҳси U-19 Осиё чемпионати баҳслари пайтига тўғри келган ва “Бунёдкор” стадиони ОЧ сабаб банд бўлиши туфайли кўчирилган эди. Аммо, октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришгани боис, тақвим ўзгаришсиз қолди.



Фикрлар