“Cўғдиёна
Ads

Аввал хабар берганимиздек, "Сўғдиёна" Тошкентда бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Шулардан бири бугун халқаро ўртоқлик учрашуви мақомида бўлиб ўтди. Жиззахликлар Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан куч синашишди. 

Қизиқарли кечган беллашувда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди. 

“Сўғдиёна” (Ўзбекистон)-“Истиқлол” (Тожикистон) 2:0

Голлар: Шохруз Норхонов, Азамат Исроилов

«Сўғдиёна»: Дилшод Хамроев, Сардор Қулматов, Шохрух Холматов, Тохир Шамшитдинов, Жаҳонгир Абдумўминов (с), Дониёр Хасанов, Алишер Зиявуддинов, Сардор Азимов, Фарход Мирахматов, Шохруз Норхонов,Азамат Исроилов.

Захира: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мельзетдинов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Иззатилла Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Элёр Орифов, Умиджон Қодиров.