
Даҳшатли зарба! Терма жамоа ўйинчисининг қулоғини тикиб қўйишди (фото)
Англия кубоги доирасида “Кристал Пэлас” ва “Милуолл” жамоалари ўртасидаги беллашувда нохуш ҳолат содир бўлди.
“Кристал Пэлас” шарафини ҳимоя қилаётган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Жан-Филипп Матета учрашувда олган жароҳати туфайли касалхонага тушиб қолди.
Гап шундаки, ўйиннинг 8-дақиқасида “Милуолл” дарвозабони Робертс юқоридан узатилган тўпни қайтариш учун жарима майдончасидан ташқарига чиқиб келди. Баланд сакраган дарвозабоннинг оёғи Матетанинг бош қисмига тегди. Посбонга қизил карточка кўрсатилди.
Матетага тиббиёт ходимлари биринчи ёрдамни кўрсатиб, уни дарров касалхонага жўнатишди.
Маълум бўлишича, франциялик ҳужумчининг қулоғи шикастланган ва уни 25 та чок ёрдамида тикиб қўйишган.
Беллашувда “Кристал Пэлас” 3:1 ҳисобида зафар қучди.
27 ёшли Матета жорий мавсумда барча турнирларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол ва учта ассист муаллифи бўлган эди.
Комментарии