Далич пенальти ҳақида: “Бу бироз шубҳали"
Хорватия ярим финалда мағлубиятга учраган ўйинида биринчи гол пенальтидан киритилди. Ушбу воқеа ҳақида бош мураббий Златко Далич ўз фикрларини билдирди.
“Тўғриси, бу бироз шубҳали. Бизда бурчак тўпи билан боғлиқ вазият юзага келди, Бизнинг наздимизда, бурчак тўпини олишимиз керак эди. Кейин эса улар ҳужумга ўтишди ва пенальти...”, - деди 56 ёшли мутахассис.
Хорватия мундиалда кетма-кет иккинчи бор финалга чиқиш имкониятини бой берди. Улар Франция-Марокаш жуфтлигида мағлубиятга учраган жамоа билан 3-ўрин учун курашади.
Фикрлар