Дам олаётган Лионель Мессига хужум қилишди
Ads

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Ибицанинг тунги клубларидан бирида хужумга учради.

Месси турмуш ўртоғи ва "Барса"даги айрим шериклари билан бирга дам олаётган бир пайтда, кутилмаганда нотаниш шахслар Мессига ташланишди. Аргентиналик футболчини бир неча бор итариб юборганидан сўнг, қўриқчилар шахси аниқланмаган кимсани ўраб олишди.

Месси мавсум олдидан "Барселона" йиғинида иштирок этмаяпти. Америка кубогидаги муваффақиятсиз иштирокдан кейин, форвард дам олиш учун таътил олган. У таътилни Ибицада ўтказаяпти.

27 июль куни "кўк-анорранглилар" футболчига фаолиятининг охирига қадар тузилган шартнома таклиф қилишини маълум қилган эди.

Месси Каталония клубида 2004 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Ла Лигада 10 карра чемпион бўлган, Ипания кубогини 6 бор қўлга киритиб, 4 мартта Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Бундан ташқари 5 бор "Олтин тўп" соҳибига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
02/08/2019 17:42
Argentina terma jamoasida bir narsani qoillatib quysin keyin dam olsin bu kalamush.
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
30/07/2019 23:34
Бу нотаниш кимса Гари Медель булса керак))

Минбар

Барча блоглар