Дана Уайт: "Кейинги йил боксни янги даражага олиб чиқаман"
UFC президенти Дана Уайт 2025 йилдан бошлаб промоутерлик фаолиятини проффессионал боксгача кенгайтирмоқчи.
"Мен 2017 йилдаёқ профессионал боксга кириб, Энтони Жошуа билан ҳамкорлик қилмоқчи эдим. Лекин кейинроқ барчаси ўзгариб кетди. Эҳтимол ўшанда бунинг фурсати келмагандир. Аммо ҳозир айни пайти. Мен 2025 йил учун режа тузиб чиқдим. Кейинги йил боксни янги даражага олиб чиқаман", - дея Дана Уайтнинг сўзларини келтирди MMA Fighting.
Маълумот учун, Майк Тайсон ва Тедди Атлас Уайтнинг боксда ишлашига хайрхоҳлик билдирганди.
Фикрлар