Дана Уайт: Конор Серронени мағлуб этмоқчи, Хабибдан реванш олмоқчи ва Масвидалдан BMF совринини тортиб олмоқчи

  • 31 декабрь, 2019, 15:12
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт икки дивизионнинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг режалари ҳақида гапириб берди.

"Конор 2020 йилда 3 та жанг ўтказишни истаяпти. Аввалига, Серронени мағлуб этмоқчи, кейин Хабибдан реванш олишни режалаштирмоқда ва Масвидалдан BMF совринини тортиб олмоқчи.

Ўйлашимча, Макгрегор ва Масвидаль ўртасидаги жанг борасида фикрим қандай эканлигини барча яхши билади. Бу жангни кераги йўқ, аммо доим шундай деганимда, Конорни жаҳли чиқади ва "сени фикринча, мен Масвидали енга олмайманми?" - дейди. Мен эса, "ҳар ким, ҳар кимни таслим этиши мумкин, аммо бу жанг нима учун керак?" - дейман.

Конор Масвидални камарини олиб қўйишни истаяпти. Кўрамиз, бизни нималар кутаяпти экан?

Менга ишонинг, Конор ким билан бўлса ҳам жанг қилишга тайёр," - деди Уайт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!