Дана Уайт Конорнинг қайтиши ва унинг рақиби ким бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди
UFC президенти Дана Уайт промоушен собиқ чемпиони Конор МакГрегорнинг келажаги борасида ўз фикрини билдирди.
- Кейинги ҳафта Конор билан учрашиб унинг келажаги борасида суҳбатлашишни режалаштиряпман.
Енгилмас Ковбой Серроне - МакГрегор беллашуви борасида ўйлаб кўришим даркор, тан олиш лозим, бу яхши фикр. Конор бу баҳс ҳақида қандай фикр билдиришини билмайман, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради MMAfighting.com нашри.
Маълумот учун, Конор МакГрегор оҳирги марта 2018 йилда UFC 229 турнири доирасида Хабиб Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилиб мағлуб бўлганди.
Фикрлар