Дана Уайт: МакГрегор мухлисларсиз жанг қилишни хоҳламайди, биз эса 18 млн доллар йўқотишни истамаймиз

UFC президенти Дана Уайт Конор МакГрегорнинг мухлисларсиз жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Конорнинг мухлисларсиз жангини ташкил этиш биз учун жуда қийин. Буни амалга ошириш деярли имконсиз. Мен у билан кеча гаплашдим ва у жанг қилишни хоҳлаяпти. Конорга ҳам мухлисларсиз жанг қилиш ғояси маъқул келмайди.

Шунинг учун, МакГрегорнинг навбатдаги жанг санасини айта олмайман. Биз мухлислардан 18 млн доллар фойда кўрамиз. Ундан воз кечиш учун бу жуда катта маблағдир.

Ҳаттоки, Фергюсон ва Нурмагомедов ўртасида ташкиллаштирилган жангдаги каби бу пуллар 5 млн долларни ташкил этганда ҳам воз кечолмаймиз. Чипталар бир неча дақиқалар ичида сотиб бўлинганди ва биз 5,5 млн доллар ишлаб олишимиз мумкин эди," - деди Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)