Дана Уайт: "Хабиб – Конор рақобати UFC даги энг кучлиси эмас, энг зўри..."

  • 11.01.2026 17:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC президенти Дана Уайт америкаликлар – Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасидаги рақобатни промоушен тарихидаги энг кучлиси, деб атади. 

Tecno

"Хабиб – Конор рақобати UFC даги энг кучлиси эмас. Мен ташкил этган энг рақобатли жанг – Жонс ва Кормье тўқнашуви! Уларнинг илк жанжали "MGM Grand" меҳмонхонасининг вестибюлида бошланган. Ҳа, ўшанда Дэйв Шоллер ҳаммасини бартараф этганди. Очиғи, бу икки жангчи ўртасида турганда энг қийин нарса — яхши сурат тушириш эмас. Асосийси — уларнинг бир-бирига тегмаслиги, ҳурматсизлик қилмаслигига ишонч ҳосил қилиш. Агар кимдир ўзини ҳақоратланган деб ҳис қилса, дарҳол жавоб қайтаради ва ўша пайтда улар учун сенинг ким эканинг мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қолади", - деди UFC раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс ва Даниэль Кормье икки бор UFC октагонида ўзаро кураш олиб борган. Биринчисида Жонс ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган бўлса, иккинчисида тақиқланган зарба туфайли баҳс бекор қилинган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!