Дана Уайт:

UFC раҳбари Дана Уайтнинг таъкидлашича, енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида жанг бўлади.

"Мен ҳали хеч нарсага қарор қилмадим. Жангчиларим ва уларнинг яқинлари менга ишонишлари мумкин. UFC 249 турнири бўлиб ўтади. Кўпчилик журналистларга ўзингизни режаларингиз билан ўртоқлашсангиз, дарҳол уни бузишга ҳаракат қилмоқда.

 Энди, ўз режаларимни ошкор қилмайман. Бироқ қулоқ солинг:  Хабиб ва Фергюсон ўртасидаги жанг, 18 апрель куни сайёрамизнинг қайсидир бурчагида ўтказилади. Жанг манзилини қачон керак бўлса, ўшанда айтаман", - деди Уайт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)