Дана Уайт Хабиб ва Фергюсон ўртасида жанг қачон бўлишини маълум қилди
UFC президенти Дана Уайт енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида жанг ташкил этилишини тасдиқлади.
“Ушбу жангни ташкиллаштириш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Бу борада ҳаракатлар ривожланмоқда. Кейинги жанг улар ўртасида бўлиши кераклиги барчага аён. Ушбу тўқнашувни 2020 йилнинг биринчи чорагида кутинг",- деди Уайт.
Эслатиб ўтамиз: Улар орасида бўлиб ўтиши керак бўлган тўрт маротаба уриниш охирига етмаган эди.
Фикрлар