Дани Алвеснинг жамоадоши кокоин истеъмол қилгани учун 2 йилга футболдан четлатилди

  • 18 октябрь, 2019, 15:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Сан-Паулу” клуби ҳужумчиси Гонсало Карнейро кокоин истеъмол қилгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди.

Бразилия спорт антидопинг суди уругвайлик футболчини 2019 йилнинг 16 март санасидан бошлаб жазога тортди. Шундан келиб чиқадиган бўлса, Карнейро жазо муддатининг 7 ойини аллақачон ўтаб бўлди.

Globoesporte нашри тарқатган хабарга кўра футболчининг яқинлари суднинг қароридан норози ва шу боис аппеляция беришмоқчи.

Маълумот учун, Карнейро “Сан-Пауло” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!