Даниэль Кормье Ҳабиб ва ​​Конор ўртасидаги можарони қандай ҳал қилиш йўлини ўйлаб топди

  • 7 август, 18:25
  • 1
  • MMA

Америкалик собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор ўртасидаги узоқ йиллик можаро ҳақида гапирди.

 "Конор Хабибни шунчаки ёмон кўради. Ҳабиб ҳам уни ёқтирмайди. Улар бир-бирларидан нафратланишади. Аммо бу можароларни ҳал қилишнинг энг осон йўл бор. Агар МакГрегор Чендлерни мағлуб этса, унга Ислом Махачевга қарши титул жангини бериш керак. Шунда Ҳабиб ҳам бундан тасалли топарди. Мабодо Конор Ҳабибнинг меросхўрини мағлуб этса, ўтмиш учун қасос олган ҳисобланарди”, –  деди Кормье Funky & The Champ нашрига берган интервьюсида.

 Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Нурмагомедов(29-0) тўртинчи раундда МакГрегор(22-6)ни "сабмишн" орқали мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/08/2024 20:21
яхши фикр, лекин хеч качон амалга ошмайди.
чунки конор хеч качон чендлерни хам, махачевни хам енга олмайди