Даниел Кормье: "Хабиб Конорнинг бўйнини синдиришга тайёр эди"

  • 11.08.2026 10:12
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ММА афсонаси Даниэль Кормье Жон Жонс билан бўлган рақобати нима учун Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедов рақобати даражасига етмаганини тушунтириб берди.

Конор ва Хабиб ўртасидаги тўқнашув спорт доирасидан анча чиқиб, шахсий адоватга айланган эди. Жангдан ташқари юз берган бир қатор воқеалар, хусусан, автобусга қилинган ҳужум энг шов-шувли ҳодисалардан бири сифатида эсда қолган. Орадан йиллар ўтганига қарамай, икки жангчи ҳали ҳам бир-бирини ҳурмат қилмайди.

Шу мавзуда Хабиб Нурмагомедовнинг дўсти ва собиқ жамоадоши Даниэль Кормье ҳам тўхталиб ўтди. Икки вазн тоифасида собиқ чемпион ҳисобланган Кормье "ALF Global" га берган (кейинроқ You Tube дан ўчириб юборилган) интервьюсида Макгрегор билан бўлган рақобатда нафрат даражаси мутлақо бошқача бўлганини таъкидлади.

"Менимча, Макгрегор бутунлай чегарадан ўтиб кетди. У оила, дин ҳақида гапирди, умуман, умуман тегилмаслиги керак бўлган мавзуларга кириб борди. Мен Нурмагомедовни биламан… Бундай гаплардан кейин ортга йўл йўқ. У мазкур вазиятда Жон Жонс билан мен қилганимдек муносабат қила олмасди. Хабиб унинг бўйнини синдириб қўйгиси келарди, бошқалар ҳам худди шундай эди… Чунки Макгрегор жуда ёмон иш қилганди", — деди Кормье.

Даниэль Кормье таъкидлашича, унинг Жон Жонс билан рақобати ҳам шахсий тус олган, бироқ улар ҳаёт билан октагонни ажрата билган. Макгрегор эса Хабиб билан можарода чегарадан ўтиб, оила ва дин каби мавзуларни жанг олдидан психологик босим қуролига айлантиргани учун муносабатлар бутунлай узилган.

Эслатиб ўтамиз, Даниэль Кормье ва Жон Жонс илк бор 2015 йил январь ойида тўқнаш келган. Ўша пайтда даъвогар мақомида октагонга кўтарилган Кормье уч раундлик жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учради.

Орадан тахминан 30 ой ўтиб, Кормье ярим оғир вазн чемпиони сифатида Жонсга қарши реванш ўтказди. Жоннинг бошга йўллаган зарбаси ва ундан кейинги кучли муштлари натижасида Даниэль чемпионлик камаридан маҳрум бўлди. Бироқ кейинроқ "Bones" туринабол моддасига ижобий допинг-тест топширгани учун жанг натижаси ҳақиқий эмас, деб топилди. Умумий ҳисобда рақобат Жонс фойдасига бир ғалаба ва бир бекор қилинган жанг билан якунланди.

Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги тўқнашув эса "UFC 229" турнирида бўлиб ўтган. Унгача ойлар давомида икки томон ўртасида қаттиқ танқид, таҳдид ва таҳқирларга тўла рақобат давом этди. Октагонда эса россиялик тўртинчи раундда ирландни бўғиш усули орқали таслим этиб, енгил вазнда UFC чемпионилигини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!