Даниэль Роман Муроджон Aҳмадалиев билан реванш хоҳламоқда
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида ( 55.кг) собиқ жаҳон чемпиони Даниэль Роман (28-3-1, 10 KO) ҳозирда WBC йўналишида мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Биз Романнинг режалари билан ўртоқлашиш мақсадида унинг мураббийи Эдди Гомес билан боғландик.
"Ҳозирда Роман WBC жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. Aммо ушбу камар соҳиби Луис Нери ( 31-0, 24KO) WBA Regular камари эгаси Брендон Фигероа (21-0, 16KO) билан жанг қилиш бўйича келишувга эришган. Ҳозирда биз ҳамкорлик қилаётган PBC промоутерлик компанияси келаси йили февраль, март ойларида ушбу вазнда ўз боксчилари билан кичик турнир ўтказмоқчи. Роман ҳам ушбу мини турнирда иштирок этади. Бизга чемпионлик жанги берилса, Роман Нерини мағлуб этишига ишонамиз. Биринчи навбатда барчасидан ҳам кўра, Роман Муроджон Aҳмадалиев билан реванш жангини хоҳламоқда. Бу жанг 122 фунтда катта қизиқишга сабаб бўлган бўларди",- деди Эдди Гомес.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Роман жорий йилнинг 30 январида ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини ҳамюртимиз Муроджон Aҳмадалиевдан мажбурий ҳимоя қилган ва очколар ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг, Роман WBC элиминатор жангида Хуан Карлос Паянони (23-4, 9 KO) мағлуб этиб, ушбу йўналишда мажбурий даъвогарга айланган.
Фикрлар