Даниэл Старриж “Бэйцзин Гоань”га ўтишни истамади

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Даниэл Старриж Хитойдан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик форвардга “Бэйцзин Гоань” қизиқиш билдирган. Ушбу клуб Старрижга таклиф билан чиққан. Аммо у осиёликларга рад жавобини берган.

Маълум бўлишича, Старрижга Хитойдан бўладиган таклифлар унчалик ҳам қизиқ эмас экан.