Данило
Ads

Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳимоячиси Данило тез кунларда “Манчестер Сити” аъзосига айланади.

Mirror нашрининг маълум қилишича кеча бразилиялик футболчи клуб қароргоҳини тарк этиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун “шаҳарликлар” базаси томон йўл олган. Таъкидлаш керакки, ушбу трансфер “Манчестер Сити”га 30 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам Данилонинг жамоадан кетганлигини тасдиқлаган эди.