Данилонинг жароҳати Милитаога имконият эшигини очади
Милитао “Реал” билан ажойиб мавсум ўтказиб, Чемпионлар Лигасига эга чиқганди. Шу билан бирга, ҳимоячи Бразилиянинг Қатарга борадиган таркибидан ўрин олди.
Беш карра мундиаль чемпионлариниг биринчи турдан ўрин олган Сербияга қарши учрашувида Эдер захирада қолдирилди. Тите бу ўйинда Маркиньос ва Тиаго Сильва жуфтлигидан фойдаланишни маъқул кўрди.
Ушбу баҳсдан сўнг ўнг қанот ҳимоячиси Данило жароҳат олгани маълум бўлди. Бу эса Эдерга кейинги учрашувларда асосий таркибда ўйнаш имконини бериши мумкин. Гарчи Дани Алвеш ҳам таркибда бўлишига қарамай, мураббий Милитаога ишонч билдириши тахмин қилинмоқда.
Тите олдин ҳам 25 ёшли ҳимоячини қанотларда ўйнатган. 23 сентябрда ўтказилган Ганага қарши ўртоқлик баҳсида ҳам, у ўнг қанотда ҳаракатланди. Шундай экан, футболчига бу поцитсия бегона эмас.
Бразилияни 2-турда Швейцарияга қарши учрашув кутмоқда.
Фикрлар