Dar Pro мураббийи: "Шавкатда жуда кам учрайдиган ҳислат бор"

  • 13 февраль, 10:13
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн(77,1 кг) тоифасида UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов(18-0) билан ишлаётган Dar Pro жамоаси мураббийи Азиз Разиев қозоғистонлик юлдузнинг истеъдоди ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шавкат жуда саводли йигит. У ўзини шунчалик кўп ўрганганки, танасига қачон муайян юкламалар беришни ва қачон бермасликни билади. У ўз танасини ҳис қилади. Бу унинг истеъдодини 60 фоизидир. Менимча, у жуда қобилиятли. Шавкатда ажойиб руҳият ва ўзига хос характери бор. Ҳар томонлама иқтидорли йигитлар бор - улар универсал бўлиши мумкин, ҳамма нарсага қодир, лекин ичидаги бироз қўрқув сабабли тўлиқ очила олишмайди. Шавкат эса ўз маҳалласида улғайган чоғида безори бўлган. У кўча боласи, кўчада ўсган, лекин айни пайтда истеъдодини тўғри йўналтира олди. Шунингдек, унда иқтидордан ташқари IQ ҳам кучли. Бу жуда кам учрайдиган ҳислатдир", – деди мутахассис.

Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов сўнги жангида Стивен Томпсонни муддатидан аввал мағлуб этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!