Дарио Срна фаолиятини якунлайди ва яна "Шахтёр"га қайтади

  • 20 июня, 2019, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни "Кальяри" сафида ўтказган ҳимоячи Дарио Срна яна "Шахтёр"га қайтади. Бу ҳақда Football.ua нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли хорватиялик футболчи фаолиятини якунлайди ва “кончилар” тузилмасида иш бошлайди. Украина чемпиони бу масала юзасидан тез орада расман эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Срна “Шахтёр” сафида 2003-2018 йилларда тўп сурган. У ушбу вақт ичида жами 339та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию