Дарко Гойкович: Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан!
Ads

Хабарингиз бор БААда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё кубоги мусобақасига ҳам жуда оз фурсатлар қолмоқда. “Қўқон-1912” жамоасининг сўнгги йиллардаги энг яхши легионер футболчиларидан бири Дарко Гойкович қитъа биринчилигида Ўзбекистон МТЖга омад тилади.

"Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эриша олади, деб ўйлайман. Сабаби терма жамоада жуда кучли мураббий ишламоқда. Таркибга жалб қилинган футболчилар ҳам анча яхши салоҳиятга эга. “Қўқон-1912” жамоасидан Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсуповлар миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганидан хабарим бор. Мен бу йигитларга ҳамда барча Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига омад тилайман. Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан", - дейди 30 ёшли сербиялик футболчи.