Дармиан эртага "Интер" футболчисига айланади

“Парма” ҳимоячиси Маттео Дармиан жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли футболчи фаолиятини “Интер”да давом эттиради. Дармиан эртага 2 октябрь куни “нерадзуррилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади. Милан клуби эса унинг трансфери учун “Парма”га 2,5 млн евро тўлайди.

Дармиан фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед” ва “Торино” клубларида ҳам ўйнаган. Италия терма жамоасида эса 36 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!