Дастин Порье: Мақсадим жаҳон чемпиони бўлиш!

  • 26 январь, 2020, 01:38
  • 0
  • MMA

UFC енгил вазн тоифасининг собиқ вақтинчалик жаҳон чемпиони Дастин Порье ўз мақсадлари борасида гапирди.

"Менинг асосий мақсадим, бу шубҳасиз жаҳон чемпиони бўлиш!

Мен шунчаки, катта жангларда иштирок этишни ёки шунчаки фаолиятим давом этишини истамайман.

Мухлисларни хурсанд этишни, ажойиб жанглар ўтказишни ва асосийси шубҳасиз жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайман. Мен "вақтинчалик чемпион" дейишларини истамайман," - деди Порье.

Эслатиб ўтамиз, Порье сўнгги жанггини UFC 242 доирасида Хабиб Нурмагомедовга қарши ўтказиб, учинчи раундда бўғиш усули эвазига мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!