Дастлабки 14та турда 45та гол урган ПСЖ бу борада ўз рекордини янгилади
Ads

Кеча Франция чемпионатининг 14-турида сафарда “Монако”ни 2:1 ҳисобида енгган ПСЖ турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

Goal интернет нашрининг хабар беришича дастлабки 14та турда рақиблари дарвозасига 45та тўп йўллашга муваффақ бўлган парижликлар бу борада чемпионат тарихида 1969/70 йилги мавсумда «Сент-Этьен» жамоаси ўрнатган рекордни такрорлашди. Бундан ташқари улар бу борада клуб рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлишди. Уларнинг бу борадаги аввалги рекордлари 38та голни ташкил этар эди.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа айни дамда ортда қолган 14та турдан сўнг 38 очко билан якка пешқадамлик қилишмоқда. Улардан 9 очко кам жамғарган "Лион" эса 2-ўринни эгаллаб турибди.