Давид Бенавидес ҳамда Александр Гвоздик жанги тўлиқ давом этди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри MJM Grand Garden аренасида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда. Ушбу бокс кечасида ярим оғир вазн (79,378 кг) тоифасида украиналик Александр Гвоздик ҳамда АҚШ вакили Девид Бенавидес WBC interim камари учун жанг олиб боришди.
Ушбу қарама-қаршилик тўлиқ 12 раунд давом этди. Раундлар мобайнида устунликни ўз қўлига олган Бенавидес 116-112, 117-111, 119-109 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа Бенавидес фаолиятидаги 29-ғалабасига эришган ҳолда мағлубиятсиз одимини давом эттирди. Гвоздик эса 2-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунга қадар у 21 та жанг ўтказиб, фақатгина Артур Бетербиевга имкониятни бой бериб қўйганди.
Фикрлар