Давид Луис ҳам собиқ жамоасига қайтишни хоҳлаб қолди
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Давид Луис собиқ жамоаси ҳисобланган “Бенфика”га қайтишни хоҳлаётганини айтди.
“Менга “Бенфика”дан кетиш қўрқинчли бўлган. Боиси, янги тарихни бошлаш қўрқинчли эди. Мен бу клуб билан алоқаларни ҳеч қачон узмаганман, лиссабонликлар юрагимда абадий қолишади. У ерга қайтмоқчилигимни ҳамма билади. “Бенфика”га қайтган куним бошқача кун бўлади”, - дейди бразилиялик футболчи.
Давид Луис 2007-2011 йилларда “Бенфика” сафида тўп сурган ва шундан сўнг “Челси”га кўчиб ўтган.
Фикрлар