Давид Луис: Орзуйим ушалди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Давид Луис "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўли остида тўп суриш ниятида бўлганини айтиб ўтди.

"Мен Гвардиола жамоасида ўйнашни орзу қилар эдим. Бунга қисман эришдим, деб ўйлайман. Артета Пепнинг ғоялари асосида мураббий сифатида шаклланди, у билан бирга ғалабаларга эришди. Шундай экан орзуйим ушалди, деб айтсам бўлади", - дейди Луис.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Англия чемпионати доирасида "канонирлар" либосида 25 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!