Давид Луиз “Бёрнли” футболчиларини танқид қилди

“Челси” АПЛнинг 35-тури доирасида “Бёрнли” (2:2)га қарши ўйнади. Учрашувдан сўнг “аристократлар” ҳимоячиси Давид Луиз рақиб футболчиларини танқид қилди.

“Биз ғалаба қозониш учун барчасини қилдик. Яратилган иккита вазиятимиздан гол киритдик. Кейинчалик эса футбол ўйнашни истамайдиган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин бўлди.

“Бёрнли” антифубол намойиш қилди. Футболчилар бутун ўйин давомида майдонда ётиб олишди, ўйинни тобора секинлаштиришди. Очиқчасига, вақтни чўзишга ҳаракат қилди. Қолаверса, бутун жамоа бўлиб ўз жарима майдончасига кириб олди. Бундай паллада бутун бошли ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас”, - деган Луиз сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!