Давид Луиз нима учун Конте уни жазолаётганини айтди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Давид Луиз ва жамоа бош мураббийи Антонио Конте ўртасида келиб чиққан можаро сабаби маълум бўлди.

The Times нашрининг маълум қилишича бразилиялик футболчи жамоани италиялик мутахассис сабаб тарк этган Дего Коста билан яқин дўст бўлгани сабаб уни жазоламоқда. Таъкидлаш керакки, Давил Луиз Костанинг энг яқин дўстларидан бири ҳисобланади ва шу боис уни бир неча бор Конте билан яраштиришга ҳаракат қилган.

Эътиборлиси, Конте Испания терма жамоаси аъзоси билан яқин муносабатда бўлган яна бир бразилиялик футболчи – Виллианга борган сари янада камроқ ўйин амалиёти бермоқда.